Президент янги таҳрирдаги Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент янги таҳрирдаги Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Қонун Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-валюта, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илмий, тиббий, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилайди.
 
Ҳужжатга Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи, ушбу ҳуқуқни амалга ошириш тартиби ҳақидаги алоҳида модда киритилди.
 
Шунингдек қонунда Вазирлар Маҳкамасига масалаларни олиб кириш ва кўриб чиқиш тартиби белгиланди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Президенти ва унинг Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро алоқалари масалаларини белгиловчи нормалар киритилди.
 
Шу билан бирга қонунга Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги тўғрисида алоҳида боб ҳам киритилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.