Қаршида 10 млрд сўмга тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

Қаршида 10 млрд сўмга тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова даврида қурилган форумлар саройи тўрт юлдузли меҳмонхонага айлантирилади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра қаровсиз қолган бино аукцион савдода «Тонг сув қурилиш» МЧЖ томонидан сотиб олинган. Чала қурилган бинонинг аукциондаги нархи 2 миллиард сўмдан ошган. Меҳмонхона қурилиши учун эса 10 миллиард сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда, деб ёзади Daryo нашри.

«Меҳмонхона 140 ўринга мўлжалланади, — дейди жамият раҳбари Поён Жўраев. — Қурилиш-жиҳозлаш ишлари учун 3 миллиард сўм ўз маблағимиз, 7 миллиард сўм банк кредити йўналтиришни мақсад қилганмиз. Ҳозиргача ўз ҳисобимиздан 5 миллиард сўм сармоя киритдик. Қўшимча хоналар қурилди, том қисми ёпилди, бинонинг аввалги кўринишига анча ўзгариш киритилди. Қурилиш материаллари, жиҳозлар олиб келиш бўйича Хитой билан шартнома қилганмиз. Меҳмонхонани 2021 йил охиригача фойдаланишга топшириш мақсад қилинган».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.