Қаршида ЙҲХБ ходимлари давлат рақамли автомобилни жарима майдонига жўнатди

Қаршида ЙҲХБ ходимлари давлат рақамли автомобилни жарима майдонига жўнатди

Қаршида давлат рақамли автомобиль эгаси маст ҳолатда тўхтатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг матбуот хизмати хабар беради.

12 ноябрь куни соат 21:10 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Насаф кўчаси бўйлаб йўлнинг қарама қарши бўлагидан ҳаракатланиб келаётган Spark русумли 70 T 214 NA давлат рақам белгили автотранспорт воситасига ЙПХ инспектори томонидан тўхташ ишораси берилганда, ҳайдовчи қонуний талабга бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ва кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган.

Автотранспорт воситасини бошқариб келаётган 1986 й.т. фуқаро Б.С.дан спиртли ичимлик ҳиди келаётганлиги сабабли, у тиббий кўрикка жалб этилди. Тиббий кўрик хулосасига кўра Spark ҳайдовчиси Б.С. маст ҳолатда эканлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомашинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.