Қашқадарё вилоят ҳокими амалдорларга автомобиллар совға қилди
Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаев бир ой ичида амалдорларга иккинчи марта автомобиллар топширмоқда. Хусусан, 15 нафар халқ таълими бўлимига мудирига Nexia-3 русумли автомобил калитлари топширилган, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига эса Gentra берилган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри хабар беради.
12 октябрь куни Қашқадарё вилоят ҳокими оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг биринчи ўринбосарларига ҳоким маслаҳатчиси мақомини бериб, 16 нафар маслаҳатчига хизмат автомобилларини топширганди.
Шунингдек биз аввалроқ Наманган вилоят ҳокимлиги қарийб 2 млрд сўмга иккита автомобил харид қилгани ҳақида ҳам ёзгандик.
Улашиш:
Шарҳлар