Қашқадарё вилоятида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди

Бугун эрталаб соат 06.50 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарй филиалига 13 нафар ўсмир бола олиб келинди, деб ёзади «Новости Кашкадарьи» нашри.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмирларнинг заҳарланишига Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирининг ётоқхонасида газли иситиш қозонининг носозлиги сабабчи бўлган .
 
Ўсмирлардан энг кичиги (ҳаммаси ўғил болалар) 11 ёшда, энг каттаси эса 14 ёшда. Улардан учтаси оғир асоратлар, бештаси ўртача оғирликдаги асоратлар билан касалхонага ётқизилган, қолганларига амбулатория ёрдами кўрсатилган. Айни пайтда болаларнинг ҳаммаси ўзини қониқарли ҳис қилмоқда. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати хабар беради.
 
Ётоқхона қайси ўқув марказига тегишли экани ҳозирча номаълум.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.