Қашқадарё вилоятида аҳоли норозилик акциясини ўтказди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Айритом қишлоғининг аҳолиси Айритом темир йўл станциясида норозилик намойиши ўтказди, деб ёзади “Фарғона” нашри бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизматига таяниб.
 
7 июнь куни тахминан соат 09:00 дан 10:20 гача қишлоқ аҳолиси темир йўлларни тўсиб қўйишди. Намойишга сабабчи туман ҳокими Хуррам Жўраевнинг кечиккани бўлди, у ўша куни маҳаллий аҳоли билан уларнинг уйларини электр билан таъминлаш масаласини муҳокама қилиши керак эди.
 
Матбуот хизматининг бу ҳақда тушунтириш беришича, қишлоқ аҳолиси электр таъминотидаги узилишлар сабабли ҳокимдан "уларни кучлироқ трансформаторга улаб қўйишни" илтимос қилишган. Томонлар амалдор 7 июль куни эрталаб соат 9 да ушбу масалани муҳокама қилиш учун қишлоққа келишига келишиб олдилар, аммо у келмади. Кейин қишлоқ аҳолиси йўлни тўсиб қўйишди.
 
"Ўзбекистон темир йўллари" нинг таъкидлашича, "Афросиёб" тезюрар поезди 10.48 да қишлоқ аҳолиси томонидан тўсиб қўйилган станциядан ўтиши керак эди.
 
Шунга қарамай, поезд келишидан тахминан 28 дақиқа олдин, Чироқчи тумани ҳокими, аҳоли билан учрашиш учун келди, шундан сўнг улар вокзалдан чиқиб кетишди. "Афросиёб" ушбу тўхташ жойидан жадвал асосида ўтди – поезд тўхтаган эмас ва кутилмаган вазиятлар юзага келмади, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
 
Скриншот: MILITSIYA_UZB

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.