Қирғизистон ҳукумати: Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги вазият тартибга солинди

Қирғизистон ҳукумати: Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги вазият тартибга солинди

1 июнь куни Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати мамлакат бош вазирининг ўринбосари Кубатбек Боронов Боткет вилоятининг Қадамжой туманига етиб келгани ҳақида хабар берди, деб ёзади Kloop.kg.

У Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан 31 май куни Қирғизистоннинг Чечме қишлоғи ва Ўзбекистоннинг Чашма қишлоғи аҳолиси ўртасида юз берган низо бўйича учрашув ўтказади.

Қирғизистон ҳукуматининг маълумотларига кўра, Кубатбек Боронов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари иштирокида йиғилиш ҳам ўтказади.

«Бугунги кунда вазият тартибга солинди. Қирғизистон ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирган. Тегишли ҳокимият органлари маҳаллий аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда», – дейишмоқда ҳукумат вакиллари.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Айдаркен умумий шифокорлик амалиёти марказига воқеа давомида жабрланган 25 нафар киши олиб келинган.

Жабрланганларнинг тўрт нафари турли жароҳатлар билан стационарда ётибди, иккитаси эса реанимацияда, уларнинг аҳволи оғир. Яна икки нафари ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимига етказилган. Уларнинг ҳаммаси зарур даволаш муолажаларини олмоқда.

Ўзбекистон томондан жароҳатланганлар сони ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Чегарадаги қишлоқларнинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ўтказилган музокаралар якунлари бўйича 31 май куни ҳудудни икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан биргаликда патрул қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида юз берган низо Чечме булоғи ёнида 31 май куни соат тахминан 12 ларда бошланган. Воқеа билан неча соат давом этган – соат 19:30 да ҳам одамлар бир-бирига тош отишда дам этган, биноларга ўт қўйилган.

Бош саҳифадаги фотосурат: Turmush.kg

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.