Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирларининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Рўзибоев ўз лавозимидан озод этилди, деб ёзади “Газета” нашри Сув хўжалиги вазирлигига таянган ҳолда.
 
Баходир Қўчқорович Рўзибоев 1964 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 1985 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. 2008−2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Капитал қурилиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2009−2014 йилларда мазкурнинг вазирликнинг Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлган. 2014−2018 йилларда «UZGIP» МЧЖ директори сифатида фаолият кўрсатган. Ўзбекистон президентининг 2018 йил 8 майдаги қарори билан у Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Ходжаев ва Ботиржон Сулаймонов ўз лавозимидан озод этилди. Маълумотга кўра, Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтади. Ботиржон Сулаймонов эса Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолади

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.