Қозоғистон Сардоба сув омборидаги ФВ бартараф этиш учун Ўзбекистон чегарани очади
Қозоғистон ва Ўзбекистон Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги сув босган ҳудудларни бартараф этишда яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, бу ҳақда zakon. kz вилоят акими Умирзақ Шукеевга таянган ҳолда хабар беради. Вазият барқарорлашганидан кейин Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани очади.
Қайд этиб ўтамиз, сув тошқини Қозоғистон ҳудудига ўтиб кетганидан кейин ФВ эълон қилинганди. Бугунги кунда 14 та аҳоли пунктидан 31 606 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Бешта аҳоли пунктини сув босган, еттитасида бу таҳдид сақланиб турибди, Мирзакент ва Акжол аҳоли пунктларида эса энди сув босиш хавфи йўқ бўлиб, аҳоли ўз уйларига қайтган, дея хабар беради Шукеев.
Акимнинг сўзларига кўра, ФВ туфайли ҳозир дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 845 та уй, учта мактаб, бешта боғча, тўртта тиббий объект, битта маданият уйини сув босган.
«Биз Ўзбекистонда бўлдик, ҳамкасблар билан гаплашдик, эҳтимолий хавф жойларини кўздан кечирдик. Когали аҳоли пункти ёнида қўшимча каналлар қазамиз. Бу ҳақда кеча келишиб олдик. Умуман олганда Ўзбекистон томон билан яқиндан ҳамкорлик қиляпмиз. Вазият барқарорлашганидан кейин, улар вилоятимизга келиб, ёрдам беришади. Ўз томонимиздан биз чегарани очишимиз керак», – дейди Шукеев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон март ойи ўртасида коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида ўз чегараларини чет эл фуқаролари учун ёпган эди.
Шарҳлар