Қўқонда электромобилларни йиғувчи завод қурилмоқда

Қўқонда электромобилларни йиғувчи завод қурилмоқда

Қўқонда электромобилларни йиғувчи завод қурилиши бошланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Маъмурият тарқатган хабарга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Шаффоф омад саноат” МЧЖ бунёд этаётган электромобиллар заводи қурилишини бориб кўздан кечирган. Мазкур лойиҳа «Шаффоф омад саноат» компанияси томонидан Хитойнинг Silk Road Company ташкилоти билан ҳамкорлик амалга оширилаётгани қайд этилади (очиқ манбаларда ушбу компаниялар ҳақида маълумот топилмади).

«Корхона каръер ўрнида жойлашган. Дастлаб етти метрли хандақни тўлатдик. Мана энди 30 минг метр квадрат майдонда ишлаб чиқариш иншоотларини тиклаяпмиз», – дейди корхона раҳбари Ғофуржон Усмонов.
 
Лойиҳанинг умумий қиймати 30 млн долларни, шу жумладан 24 млн доллар хорижий инвестицияларни ташкил қилган. Дастлабки ҳисоб-китоблар маҳаллий электромобил нархи 3 минг долларга яқин бўлишини кўрсатди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.