Равшан Эрматов ўн йилликнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатига кирди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўн йилликнинг энг яхши футбол ҳакамлари рейтингини эълон қилди.
 
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси рейтингида Равшан Эрматов 2011 йилдан 2020 йилгача 33 балл тўплаган ҳолда 16-ўринни эгаллади, деб ёзади  Uznews.uz.

Осиёлик арбитрлар орасида рўйхатда фақат икки кишини кўриш мумкин: Равшан Эрматов ва эронлик Алирез Фағоний .

Рейтингда германиялик Феликс Брих етакчилик қилмоқда, у 141 балл тўплаган, иккинчи ўринни 140 балл билан туркиялик ҳакам Жунайид Чақир эгаллади, учинчи ўринда эса 133 балл билан голландиялик Бьорн Кёйперс бормоқда.
 
Объектив рейтингни тузиш учун IFFHS ҳар бир конкрет йилдаги рейтингни олиб, арбитрларга баллар берган.
 
Йилнинг энг яхши ҳакамига 20 балл, иккинчи энг яхши арбитрга 19 балл, учинчи яхши арбитрга эса 17 балл берилиб, йигирманчи ўрингача баллар берилиши шу тарзда давом эттирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.