Ресторанларнинг ёзги террасаларини жойлаштириш тартиби Президентнинг янги фармонида акс этади

Ресторанларнинг ёзги террасаларини жойлаштириш тартиби Президентнинг янги фармонида акс этади

Ўзбекистон ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш тизими соҳасида фаолият юритувчи қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар қабул қилинишига кўмак кўрсатиш илтимоси билан Савдо-саноат палатасига (ССП) мурожаат қилган.

ССП экспертлари  президент маъмуриятига коронавирус тарқалиши ва кучайтирилган қоидалар сабабли ресторан бизнеси ва умумий овақтланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш учун қатор зарур ва тезкор чоралар таклиф қилинган хизмат хатини юборди.

Жорий йилнинг 8 июль куни видеоселектор йиғилишида мамлакат президенти карантин талаблари ниқоби остида санитария ва ёнғин хавфсизлиги органлари томонидан тушунарсиз ва бир-бирига зид талабларга дуч келаётганини алоҳида қайд этиб ўтиб, амалдаги процедураларни қайта кўриб чиқишни ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ишлаш тартибини аниқ тушунтиришни топширди.
 
ССВга тақдим этилган таклифлар якуни бўйича алоқадор вазирликлар ва идоралар томонидае президент фармони лойиҳаси тайёрланди. Унга кўра тадбиркорликни, хусусан умумий овқатланиш муассасаларини қўллаб-қувватлаш мақсадларида 2020 йил охиригача қуйидаги чоралар кўрилади:

·         қатор солиқ имтиёзларини узайтириш;
·         ёлланма ходимлар штатини ошириш;
·         умумий овқатланиш муассасаси томонидан ёзги террасаларни туташ ҳудудларга жойлаштириш тартибини жорий этиш;
·         Умумий овқатланиш муассасалари ва ошқа кўнгилочар муассасаларнинг фаолият вақтини 24 соатгача узайтириш.

Айни пайтда фармон лойиҳаси тадбиркорлар ва ССП жамоат экспертизасининг ишчи гуруҳи таклифларини ҳисобга олиш билан ишлаб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз,  бундан олдин Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тадбиркорларни Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб жойлашган ёзги террасаларни бузишга мажбур қилганди.

Бизни Facebook саҳифамизда кузатиб боринг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.