“Россельхознадзор” ташкилоти Қашқадарё вилоятидан помидор ва қалампир етказилишига тақиқ жорий этди

Россия Федерацияси ҳудудига SUNNY LAND EXPORT» МЧЖдан (Қашқадарё вилояти) олиб келинган помидорлар карантин фитосанитария назоратидан ўтказилганида “Россельхознадзор” ташкилоти томонидан помидорларнинг жигарранг бужмайиши вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) аниқланди. Мазкур ташкилот томонидан ушбу вирусга нисбатан вақтинчалик карантин фитосанитария чораси жорий этилган. Бу ҳақда ташкилот сайтида сўз боради.

«Фитосанитария осойишталиги ва кўрсатилган вируснинг Россия Федерацияси ҳудудида тарқалишининг олдини олиш мақсадларида 2020 йил 11 декабрдан бошлаб “Россельхознадзор” Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидан Россияга помидор олиб киришга тақиқ жорий этади. Ушбу чора Хизмат томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича Халқаро конвенциянинг  VII моддаси 1-бандига мувофиқ, 21.07.2014 йилдаги № 206-ФЗ-сонли “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Федерал қонуннинг 17-моддаси 1-банди ва 2-моддаси 40-бандига мувофиқ кўрилган», – дейилади хабарда.

Бундан олдин “Россельхознадзор” Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келтириладиган помидорларда юқорида тилга олинган вирус аниқланиши муносабати билан ушбу сабзавотларга тақиқ жорий этганди: 26 ноябрдан бошлаб Фарғона вилояти, 4 декабрдан бошлаб Навоий вилояти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.