Самара областида қолиб кетган 4 мингдан ортиқ қирғиз ва ўзбек меҳнат муҳожирлари ватанига қайтди

Самара областида қолиб кетган 4 мингдан ортиқ қирғиз ва ўзбек меҳнат муҳожирлари ватанига қайтди

Самара областида қолиб кетган 4 мингдан ортиқ қирғиз ва ўзбек меҳнат муҳожирлари ватанига қайтди

4 ва 5 август кунлари Самара областидаги Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган қирғиз ва ўзбек муҳодирлари ватанларига автобуслар ва поездлар ёрдамида олиб чиқилди. Бу ҳақда «Sputnik Казахстан» нашри Қозоғистон ТИВга таянган ҳолда хабар беради.

«Россиядан 4-5 август кунлари ҚР ҳудуди орқали 40 дан ортиқ автобусда 2435 нафар Қирғизистон фуқароси олиб ўтилди, 2,2 минг нафар Ўзбекистон фуқаросига Ўзбекистон томонидан тақдим этилган темир йўл транспортида транзит рухсат этилди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари Самара областига Қозоғистон Россия билан чегарани очади деган миш-мишлар сабабли май ойи ўрталарида тўплана бошлаганди. Улар учун бу ерда палаткали лагерь ташкил қилинди. Фуқароларнинг кўпчилиги июль ойи ўрталарида Қозоғистон билан транзит коридори ҳақида келишган ҳолда поездларда олиб чиқилди.

3 август куни Самара областидаги Қозоғистон билан чегарада  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Марказий Осиё мамлакатларининг фуқаролари ўртасида тўқнашув содир бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.