Samarkand Half Marathon онлайн-режимда ўтказилади

Samarkand Half Marathon онлайн-режимда ўтказилади

3 июнь – Бутунжаҳон югуриш кунида хайрия онлайн-югуриш учун регистрация очилди. Ундан тушадиган маблағлар Ўзбекистондаги интернатлардан бирини қўллаб-қувватлашга ва РАСга эга болалар учун канцелярия моллари ва бадиий тўпламларни харид қилишга йўналтирилади. 
 
Истаган киши 2020 йил ёз мавсуми охиригача онлайн-марафонда қатнашиши мумкин. Бунинг учун учта дистанциядан бирини танлаш, Samarkand Half Marathon сайтида рўйхатдан ўтиш ва иштирок учун тўловни амалга ошириш зарур, холос.

Масофани исталган қулай вақтда югуриб ўтиш мумкин, асосийси югурганлик фактини тасдиқлаш. Бунниг учун ярим марафон сайтидаги исталган фитнес-иловадан GPS-трекни юклаб олса бўлгани. Барча иштирокчилар 2019 йилги Samarkand Half Marathon иштирокчиси эсдалик медали билан тақдирланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.