Самарқанд вилоятида коронавирусни 34 кишига юқтирган тиббий ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилоятида коронавирусни 34 кишига юқтирган тиббий ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва вилоят ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тиббий ходимлардан иборат ишчи гуруҳ коронавирусни уй шароитларида даволаган тиббий ходимни аниқлади.

Вилоят туманларидан биридаги тиббий муассаса бўлими мудири Х.Д. 20 апрель куни соғлиғида ўзгаришлар: тана ҳароратининг ошиши, ҳансирашни ҳис қилган ҳолда 27 апрелгача ўз-ўзини даволаш билан шуғулланган.

Натижада, Х.Д. ким билан мунтазам алоқада бўлган бўлса, ўшаларга (турмуш ўртоғига, қариндошларига, беморларга ва ҳамкасбларига) вирусни юқтирган.

12 май куни Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 257-1 моддаси 1-қисми бўйича (санитария бўйича қонунчиликни ёки эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) жиноий иш қўзғатилди. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Х.Д.дан коронавирусни юқтирган 34 кишининг ҳаммаси вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Жиноий иш бўйича тергов вилоят прокуратурасининг алоҳида назорати остига олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.