Самарқандда 15 нафар фуқаро тақиқланган ташкилотга алоқадорликда гумон билан ҳибсга олинди

Самарқандда 15 нафар фуқаро тақиқланган ташкилотга алоқадорликда гумон билан ҳибсга олинди

Самарқанд вилоят ИИБ ва давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари  тақиқланган «Хизб ут-Таҳрир» ташкилотининг фаолиятига алоқадорликда гумон қилинаётган 15 нафар фуқарони ҳибсга олди. Бу ҳақда Stv.uz вилоят ИИБга таянган ҳолда хабар беради.

Идора берган маълумотга кўра, гумондорлар Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманларида ва Самарқанд шаҳрида истиқомат қилади.

«Ҳибсга олинган фуқароларнинг уйларидан топилган экстремистик мазмундаги адабиётлар гувоҳлар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштирилган. Айни пайтда уларга қарши Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.