Самарқандда эркак ўз хотинини ёқишга уринди: у олти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Самарқандда эркак ўз хотинини ёқишга уринди: у олти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Самарқандда 36 ёшли эркак ўз хотинини ёқишга уринган. У судда ўз айбини тан олди ва хотинининг устига бензин қуйганини айтди. “Мен унинг гўзаллигига бошқа эркаклар қарашини истамайман”, – деди у Самарқанд шаҳар жиноий ишлар бўйича судининг мажлисида. Бу ҳақда STV га таянган ҳолда “Новости Узбекистана” нашри хабар беради.

Айбланувчининг сўзларига кўра, унинг хатти-ҳаракатларига рафиқасининг чиройли ва мафтункор ташқи кўриниши сабабчи бўлган. Унинг сўзларига кўра, энди унга ҳеч ким қарамайди. У биргаликдаги ҳаёти давомида хотини томонидан хиёнат ҳолати бўлмаганини, аммо хотини ҳаддан ташқари чиройли эканидан ва ҳамма унга қарашидан доим қўрқиб юрганлигини таъкидлайди.

Воқеадан сўнг жабрланувчи бир ойдан ортиқ комада ётган. Қиз танасининг 25 фоизи куйган – куйишдан қолган чандиқларни унинг ўнг қўлида, баданининг турли соҳаларида ва юзида кўриш мумкин.

ЎзР ЖКнинг 104-моддасига мувофиқ (Қасддан оғир тан жароҳатини етказиш) суд Д.М.ни айбдор деб топди ва уни олти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.