Самарқандда хотинини дўппослаган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Самарқандда фуқаро Ш. (1985 йилда туғилган) ўз турмуш ўртоғи М.ни (1995 йилда туғилган) дўппослаган, воқеа видеога тушиб қолган ва у ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган. Бу ҳақда Kun.uz нашри ИИВга таянган ҳолда хабар беради.
Воқеа 20 август куни сдир бўлган. 22 август куни видео интернетга чиқиб кетган, 23 август куни эса эркак Тошкентга қочиб кетган. 24 август куни уни ушлаб, Самарқандга олиб келишган. Айни пайтда унга нисбатан ЖКнинг 105-моддаси бўйича (Қасддан ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш) жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.
Унинг турмуш ўртоғи М ва икки нафар фарзанди Самарқанд ички ишлар бўлими ҳимоясида.
ИИВ матбуот хизматининг Kun.uz нашрига берган маълумотига кўра, дўппослаш жараёни оиланинг уйида камерага тушган, бу ҳолат анчадан буён давом этиб келган экан. Аёл ҳозир чуқур депрессияда.
Шарҳлар