Самарқанддаги «Афросиёб Палас» меҳмонхонаси 43,3 млрд сўмга сотилди

Сотувга қўйилган Самарқанддаги «Афросиёб Палас» меҳмонхонасини сотиш бўйича аукцион якунланди. Бу ҳақда Samcity нашри Давлат активларини бошқариш агентлигига таянган ҳолда хабар беради.

Ноябрь ойида унинг бошланғич нархи 5,4 млрд сўмдан 27,4 млрд сўмга оширилганди, бунда 12 млн долларлик инвестицион мажбуриятлар чиқариб ташланганди.

Онлайн-аукционда учта иштирокчи қатнашди, ARJUN CONSTRUCTION МЧЖ савдолар ғолибига айланди, дея қайд этади  Spot нашри. Аризалар 5 декабргача қабул қилинди, савдолар эса 7 декабрь куни ўтказилди. Бошланғич нархи 27,4 млрд сўм бўлган меҳмонхона 43,3 млрд сўмга сотилди.

Эслатиб ўтамиз, бўлғуси инвестор қатор мажбуриятларни бажариши керак. Хусусан, 2022 йил 1 апрелга қадар “Афросиёб Палас” ҳеч бўлмаганда битта президент хонасига эга 4 юлдузли меҳмонхонага айланиши керак. Бундан ташқари, 100 та янги иш ўрни яратилиши лозим. Реконструкция ишлари ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари  Маданият вазирлиги ва ЮНЕСКО билан мувофиқлаштирилиши зарур. Инвестор барча кредиторлик қарздорликларини тўлаши лозим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.