Саудия Арабистонининг 10 миллиард долларлик инвестицияларида бизнинг улушимиз ҳам бор

Саудия Арабистонининг 10 миллиард долларлик инвестицияларида бизнинг улушимиз ҳам бор

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси 2020 йилда ўзининг хорижий лойиҳаларига, шу жумладан Ўзбекистон лойиҳаларига ҳам $10 млрд га яқин маблағ инвестиция қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига Абу-Дабидаги энергетика форуми чоғида компания раҳбари Падди Падмантан маълум қилди.

Жаноб Падмантаннинг компанияси бутун дунё бўйлаб электр станциялари ва сувни чучуклаштириш учун заводлар қуради. 2020 йилда янги бозорларга чиқиш унинг стратегик режаларига кирган. Ўзбекистондаги лойиҳага талабнома аллақачон мамлакатимиз ҳукуматига юборилган.
 
Жаноб Падмантан худди шундай талабномалар бир неча кун олдин Эфиопия (умумий қуввати 300 мегаватт ва қиймати $500 млн бўлган тикланувчи энергия манбалари бўйича иккита лойиҳа) ва Озарбайжон (200 мегаваттли ва нархи $300млн бўлган электр станцияси) томонидан маъқулланганини билдирди
 
Шунингдек жаноб Падмантаннинг сўзларига кўра, агар Ўзбекистон билан ўзаро англашувга эришилмаса, унда компанияда Индонезия, Иордания ва Марокашда  тикланадиган энергия манбалари соҳасида лойиҳалар мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.