Сайловлар-2019: хроника (янгиланмоқда)

Сайловлар-2019: хроника (янгиланмоқда)

Бугун эрталаб соат 8:00 да Олий Мажлис парламенти ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгашларига сайловларга старт берилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатликка номзодлар рўйхати 744 кишини ташкил қилди.

Муддатидан олдин хорижда истиқомат қилувчи 89907 нафар Ўзбекистон фуқароси овоз берди.

Соат 11:00 га келиб, махбус сайловчиларнинг 75% овоз беришга улгурди. Хусусан бундай сайловчиларнинг рўйхатига 3619 киши, шу жумладан колниялар ва манзил-колонияларда жазо ўтаётган 1344 нафар киши ва тергов изоляторларидаги 2275 киши киритилган.

Соат 13:00 га келиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сонли сайлов участкасида овоз берди.

Соат 13:00 да сайловчиларнинг 42,3% (7,9 млн киши) ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланди. Марказий сайлов комиссиясининг котиби Худоёр Маматов сайловларни амалга оширилди деб айтди.


Фотосуратда: Худоёр Маматов

Соат 15:00 га келиб, сайловга келганлар миқдори 58,3% ни ташкил қилди. Бу пайтгача Ўзбекистоннинг бешта партиясининг етакчилари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Отиқхўжаев овоз берди.

Соат 15:15 гача Бош прокуратурага фуқаролар, сайловчилар ва номзодлардан 65 та мурожаат тушган.

«Ҳудудларда сайлов жараёнининг шаффофлигини таъминлаш учун 60 та сайлов участкасида 120 та камера ўрнатилди», – дея қайд этади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов.

Соат 18:00 га келиб, сайловчиларнинг келиши 68,7% ни ёки 12,9 млн кишини ташкил қилган. Соат 18:20 да сайловда ҳозир бўлишнинг энг юқори фоизи Қорақалпоғистонда (73,1%), энг паст фоизи Тошкентда (57,3%) қайд этилган.

«Биз партияларнинг етакчилари билан учрашдик, уларнинг ҳаммасида яхши сайловолди дастури бор. Энг асосийси – улар ушбу ташаббусларни қандай амалга ошириши. Сиёсий партиялар парламентга айнан ўз ваъдаларини бажариш мақсадида боришлари керак», – қайд этади ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг президенти Георгий Церетели.

Соат 18:28 да Ўзбекистон Республикасининг Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд ва Ҳиндистондаги ҳамда Россия шимолидаги ваколатхоналарида овоз бериш жараёни якунланди. Ушбу сайлов участкаларида овоз бериш ва бюллетенларни ҳисоблаш натижаларини аниқлаш жараёни бошланди.

«МСК Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловларнинг дастлабки натижаларини эртага, 23 декабрь куни  Тошкент вакти бўйича соат 14.00 да эълон қилишни режалаштирмоқда», – дейди МСК раисининг ўринбосари Махмуд Истамов.


Фотосуратда: Махмуд Истамов

20:00 – сайловларга овоз бериш жараёни расман якунланди.

20:20 – участкаларда қутиларни очиш бошланди, овозларни санаш олиб амалга оширилмоқда. 


Фотосурат: Insider.uz

21:12. МСК маълумотларига кўра сайловчиларнинг 71,8% овоз берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.