Сенат эпидемиологик қоидалар бузилганда автомобилларни ушлаш тартибини жорий этишни маъқуллади

Сенат эпидемиологик қоидалар бузилганда автомобилларни ушлаш тартибини жорий этишни маъқуллади

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди. Бу ҳақда Юқори палата матбуот хизмати хабар беради.

Қонун билан киритилаётган ўзгартишларга асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан бир қаторда ички ишлар органларига ҳам бериш назарда тутилмоқда.
 
Шунингдек, Кодексда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби жорий қилинмоқда.
 
Кодексда назарда тутилган транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига ҳам бериш баён этилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.