Сенат «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенат «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади, унда “ногирон” сўзининг ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” атамаси белгиланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар беради.
 
«Қонун кучга кириши билан тиббий текширув комиссиялари фаолияти такомиллашади,  мурожаат қилувчи 10 календарь кунида хулосани олади. Тиббий текширувлар бепул амалга оширилади.  Ногиронлиги бўлган шахслар  амбулатор ва стационар режимида имтиёзли даволанади. Протез-ортопедия анжомларига бўлган эҳтиёжлари қондирилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун биноларга кириб-чиқиш учун махсус йўлакчалар, пандуслар, жамоат транспортида махсус ўриндиқлар, тушиб-чиқиш учун бекатларда уларга шароитлар яратилади. Улар учун таълим олишнинг барча босқичларида қулайликлар кўзда тутилади. Касб-ҳунарга ўргатиш, коллеж ва техникумларда таълим олишлари давлат ҳисобидан  таъминланади. Олий таълимда жами контингентнинг 2 фоизи миқдорида давлат грантлари ажратилади», – дейилади хабарда.

Маъқулланган қонун президент томонидан имзоланганидан сўнг ва тегишли тартибда чоп этилганидан кейин кучга киради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.