Сергей Лавров: Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда

РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти кўриб чиқилаётганини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзади.
 
Унинг қайд этишича, шу кунларда Москвага Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг делегацияси ташриф буюрган. 

«Яқинда Ўзбекистонда аҳолини оммавий эмлаш бошланади… «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда, вакцина у ерда тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Биз ушбу йўналишдаги ҳамкорлигимизни жуда қадрлаймиз», – деди Лавров Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Бироқ Фармацевтикани ривожлантириш агентлиги берган маълумотга кўра, «Спутник V» вакцинаси фақат сертификатланган. Сертификатлаш жараёни ҳар бир импорт партияси учун амалга оширилади.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: “РИА Новости”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.