Шаҳрисабзда фуқаро томонидан ўзини ва оиласини ёқиб юбориш тафсилотлари маълум бўлди

Шаҳрисабзда фуқаро томонидан ўзини ва оиласини ёқиб юбориш тафсилотлари маълум бўлди

30 июль куни Шаҳрисабз тумани ҳудудида фуқаро ўз машинасида ўзи, хотини ва учта фарзандининг устига бензин қуйиб ёқиб юборган. “Новости Кашкадарьи” нашри воқеа тафсилотларини келтиради.

41 ёшли оила бошлиғи узоқ йиллар давомида Россия Федерациясида ишлаган, дейди Шаҳрисабз “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хусан Омонов. Ўтган йили у ватанига қайтган. Масъулияти чекланган жамиятини очиб, тадбиркорлик билан шуғулланган.

2019 йил 5 декабрда фуқаро Тошкент вилоятида пиёдани босиб кетади ва Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича (ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ҳукм қилиниб, тарбиявий ишлар кўринишида жазони ўтаётган бўлган.

Маҳалла вакилларининг сўзларига кўра, шу йилнинг июль ойигача оилада ҳаммаси нисбатан тинч бўлган. Учинчи санада эса 41 ёшли шаҳрисабзликнинг уйида рашк сабабли қаттиқ жанжал содир бўлади. Эркак 35 ёшли рафиқасини у Россияда ишлаётган пайтда кўнгилхушлик қилиб юрганликда айблайди.

«Ярашиш пайтида аёл эридан кетиш ҳақида ҳатто ўйламаётганини қатъий айтди», – дейди ушбу маҳалла фуқаролари йиғини вакиласи Дилшода Қодирова. – “Маҳаллада ҳамма уни ҳурмат қиларди, у яхши рафиқа ва ғамхўр она эди”.

28 июль куни эр-хотин иккаласи учта вояга етмаган фарзанди билан «Lada Vesta» шахсий автомобилида Шаҳрисабз туманидаги қишлоқлардан бирига қариндошларига боради. Тергов версияси бўйича, 30 июль куни уйга қайтаётганда эр-хотин яна уришиб қолган.

Оила бошлиғи жаҳл устида хотини, болалари ва ўзига бензин қуйиб, автомобиль эшикларини ёпиб қўйган ва зажигалкани ёққан. Олов ловуллаб кетганидан сўнг эркак машина ойнасини синдириб, автомобилдан чиққан. Унинг ортидан ёнаётган машинадан хотини ҳамда 12 ёўҳшли ўғли ва 11 ёшли қизи чиқишга муваффақ бўлган. 6 ёшли қизчаси эса машинада қолган ва тириклайин ёниб кетган.

Оила аъзолари тез ёрдам машинасида туман касалхонасига етказилган. Уларнинг ҳаммасида тана юзасининг 100 фоизи куйган. Даставвал она ва унинг ўғли, 1 август куни эса отаси ва 11 ёшли қизи вафот этган. Тиббий ходимларнинг сўзларига кўра, машинада юз берган воқеа ҳақида ўлимидан олдин бироз вақтга ўзига келган 12 ёшли ўғли гапириб берган.  

Айни пайтда Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан Жиноий кодекснинг 97-моддаси (қасддан содир этилган қотиллик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.