Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасини амалга оширишни таклиф этди

Давлат раҳбари иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасини илгари сурди. Лойиҳа доирасида шаҳар ва қишлоқлардаги ташаббускор ёшларнинг иқтисодиёт, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари каби соҳалардаги ғояларини рўёбга чиқариш учун шароит яратилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят ва туман ходимлари ойлик маошини ошириш бўйича ҳам таклиф билдирилди.  Ёшлар бандлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатган тадбиркорлар, ташкилотчи ва раҳбарлар рағбатлантирилиши таъкидланди.

Бош вазир ўринбосарига жойларда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартибини жорий этиш вазифаси топширилди. Шунингдек, қудуқлар қазиб, захира ерларни ёшларга фойдаланиш учун бериш, томорқада лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратиш юзасидан кўрсатмалар берилди, дейилади хабарда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.