Шерзод Асадов энди Ўзбекистон Президентининг янги матбуот котиби

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев администрация раҳбарининг янги ўринбосари, президентнинг матбуот котиби Шерзод Икрамович Асадовни таништирди, деб ёзади “Газета.uz”.

"Шерзод Асадов ўқимишли, чет тилларини билади, дунёни кўрган", – дея таърифлади президент янги матбуот котибини. Давлат раҳбари унга ҳокимликларнинг матбуот котиблари билан иш олиб бориш ва уларга таълим бериш тўғрисида кўрсатма берди.

Илгари Шерзод Асадов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, у аввалроқ Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ва мамлакатнинг Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Венадаги бошқа халқаро ташкилотларнинг доимий вакили сифатида ишлаган.

2017 йил декабридан 2018 йил октябригача Комил Алламжонов президентнинг матбуот котиби бўлганди. Алламжонов ишдан бўшатилгандан кейин ким матбуот котиби вазифасини бажаргани номаълум.

Бош саҳифадаги фотосурат: Шерзод Асадов (Twitter)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.