Сирдарё вилоят бюджетига ФВ оқибатларини бартараф этиш учун 100 млрд сўм ўтказилади

Сирдарё вилоят бюджетига ФВ оқибатларини бартараф этиш учун 100 млрд сўм ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, шу жумладан ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш ишларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлаб 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиш топширилди. Ҳукумат комиссияси томонидан фавқулодда ҳодиса оқибатларини ўрганиш натижаларига кўра, заруратга қараб, Сирдарё вилоятига қўшимча маблағлар ажратиши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг “Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишида сўз боради.

Газета.uz нашрининг Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таянган ҳолда ёзишича, 2020-2021 йилларда Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 50 та кўп қаватли бино қурилиши режалаштирилмоқда.

Хокимлик уйларига жиддий зарар етган фуқаролар рўйхатини тузиши, уларга давлат бюджети ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан қуриладиган кўп қаватли уйлардан беғаразлик асосида хонадонлар бериши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.