Сирдарё вилоятида ўз неварасини зўрлаганликда гумон қилинаётган кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қайнотам беш ёшли қизимни зўрлади”  видеомурожаати бўйича ўрганиш олиб борилди. Ушбу видео мурожаат юзасидан муқаддам Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳам олиб борилган, дея хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
 
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Ховос тумани, “Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаро А.О 13.11.2020 йилда Ховос туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида турмуш ўртоғи В.Ж. билан 2007 йилда турмуш қурганлигини, 25.06.2020 йилда улар ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққанлиги сабабли, турмуш ўртоғи В.Ж билан яшамасдан, у билан ажрашиб кетганлигини, 3 нафар фарзандларидан 2 нафар вояга етмаган қизлари турмуш ўртоғининг тарбиясида қолганлигини, 2020 йил октябрь ойи ўрталарида вояга етмаган 04.09.2015 йилда туғилган қизи Ғ.С ни қайни отаси С.Ж зўрлик ишлатиб, ўзининг жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирганлигини маълум қилган. Фуқаро А.О нинг аризаси юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Судга оид тиббий экспертизасининг 12.12.2020 йилдаги № 926-сонли холисона берган тиббий хулосасига кўра, вояга етмаган Ғ.С нинг баданида, шунингдек, жинсий аъзолари соҳасида бирон-бир тан жароҳати ёки жароҳат излари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

13 декабрь куни Ховос тумани ИИБ ТГ томонидан ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 129-моддаси 2-қисмига асосан жиноят ишини қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.