Сирдарёда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бутун шаҳар газ таъминотидан узилиб қолди
Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида автомобиль ҳайдовчисининг айби билан бутун шаҳар 6 соатга газ таъминотидан узилиб қолди, дея хабар беради Daryo.uz нашри шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига таянган ҳолда.
Маълумотларга кўра, 23 ноябрь куни тахминан соат 03:00 лар атрофида Ширин шаҳар «Амир Темур» маҳалласи Ибн Сино кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ тармоғида авария ҳолати юзага келган.
Шахси очиқланмаган ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида автотранспорт воситаси газ қувурига бориб урилган ва газ таъминоти бутун шаҳар бўйлаб соат 03:00 дан 09:00 гача узиб қўйилган.
Таъкидланишича, авария оқибатлари шу куннинг ўзида «Шириншаҳаргаз» газ таъминоти корхонаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан бартараф этилган.
Шарҳлар