Сирдарёда уч нафар фуқаро бир ой олдин юз берган жанжал сабабли официантни дўппослади

Сирдарёда уч нафар фуқаро бир ой олдин юз берган жанжал сабабли официантни дўппослади

10 ноябрь куни соат 13:00 да фуқаролар 25 ёшли С.Т., 26 ёшли Ш.М., ва 19 ёшли Б.Р.  23 ёшли официант Ж.Х.ни дўппослаган. бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар беради.


 
Уч нафар фуқаро бир ой муқаддам официант билан ўзаро гап тортишиб қолганликлари сабабли ўч олиш мақсадида Янгиер шаҳар, “Шодлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “GRILL BAR” кафесига келади. 

“Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Ж.Х.ни уриб, оёқлари билан тепиб, ёғоч жисмдан фойдаланиб, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатган ҳолда шафқатсизларча Ж.Х.ни танасининг турли жойларига уриб, дўппослаб тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар”, – дейилади хабарда.

Натижада, фуқаро Ж.Х., ўнг қўл кичик бармоғи ёпиқ синиши, юқори чап томон иккита тишларининг синиб тушиши, танасининг кўплаб шилинган жароҳатлари билан Сирдарё вилояти ШТТЁМга мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан (безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса) жиноят иши қўзғатилган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.