Собиқ “ГУМ” 303,5 млрд сўм бошланғич нарх билан сотувга қўйилди

Собиқ "ГУМ" 303

“Тошкент савдо маркази” Савдо маркази аукционда сотилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 6 майдаги қарорида сўз боради. Давлат хизматлари агентлиги томонидан жавлб этилган баҳоловчи компания мажмуани 303,5 млрд сўмга баҳолаган.

Сўз Чорсу майдонидаги 3-а бино ҳақида бормоқда. Даставвал у Давлат универсал дўкони сифатида қурилган. 2000 йил бошидан 2011 йилгача бу ерда Turkuaz супермаркети жойлашган.

Ўшандан буён ҳозирги кунгача бинони “Тошкент савдо маркази” МЧЖ бошқариб келмоқда. Май ойи бошида ҳукумат мажмуани сотиш таклифини маъқуллади. Бу янги инвестицияларни жалб этиши ва давлат мулкидан самарали фойдаланиш имконини бериши кутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.