Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари: Ўзбекистон янги карантин чораларини жорий этмайди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари: Ўзбекистон янги карантин чораларини жорий этмайди

Ўзбекистон дунёда Covid-19 га чалиниш ҳолатлари сони ошиб бораётганига қарамасдан янги карантин чораларини жорий этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Reuters агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Шохрух Шарахметовга таянган ҳолда хабар беради.
 
Буюк Британия 5 ноябрдан 2 декабргача, Франция 30 октябрдан 1 декабргача, Германия эса 2 ноябрдан ой охиригача карантин чекловларини жорий этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги карантин чекловлари 5 сентябрдан юмшатилганди.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Тошкент вилоят ҳокимлиги
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.