Сурхондарё вилоятида номаълум шахслар Ўзбекистон халқ демократик партиясидан депутатни калтаклади

14 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Кенгаши депутати Ўктам Жабборов бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланди, дея хабар беради UzNews нашри ХДП матбуот хизматига таянган ҳолда.
 

Фотосурат: Ўзбекистон ХДП

Ҳолат бўйича Бойсун тумани ИИБ томонидан жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Аммо бир ярим ойдан бери суриштирув давомида аниқ хулосага келинмагани, тергов ҳаракатлари чўзиб юборилгани жабрланувчи, унинг яқинларининг норозилигига, партиядошларининг хавотирига сабаб бўлмоқда. Халқ демократик партияси Бош прокуратура ва ИИВдан ушбу жиноят иши терговини назоратга олишни, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўради», — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.