Тадбиркорларга шахсий автомобилларида ҳаракатланишга рухсат берилади

Тадбиркорларга шахсий автомобилларида ҳаракатланишга рухсат берилади

Чоршанба, 15 апрель куни ўтказилган онлайн-брифингда иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров яқин кунларда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш бўйича бироз эркинлик бериши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Spot.uz хабар беради.

«Тадбиркорлардан шахсий автомобилларга [шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун] рухсатнома олиш имконияти йўқлиги ҳақида кўплаб шикоятлар тушмоқда. Ҳозир рухсатномалар фақат хизмат машиналарига бериляпти. Бу борада яқин кунларда бош вазир раислигидаги махсус комиссиянинг қарори қабул қилинади, бу шароитларни енгиллаштиради», — дейди Жамшид Қўчқоров.

Шунингдек унинг қайд этишича, кечадан буён Ўзбекистонда юк автомобилларининг ҳаракатланишига чекловлар олиб ташланган. Хусусан, компаниялар бир-бирига чекловларсиз юк жўнатиш имконига эга бўлишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.