Тадбиркорларни карантин даврига ижара ҳақини тўлашдан озод этишди
Давлат активларини бошқариш агентлиги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар беради.
Умумий овқатланиш, туризм соҳаларида давлат мулкини (бинолар ва хоналар) ижарага олган компаниялар ва фаолияти ҳукумат томонидан карантин туфайли тўхтатилган корхоналар 24 мартдан бошлаб ижара ҳақини тўлашдан озод этилади.
Бундан ташқари, “ушбу давр ичида инвестицион мажбуриятларни бажариш муддати кечиктирилгани учун жарималар ва пенялар ҳисобланмайди”, дейилади матбуот хизматининг хабарида.
Тадбиркорлар томонидан инвестицион мажбуриятларнинг бажарилиш муддатлари узайтирилади.
Хусусийлаштириладиган объектлар учун тўлов муддатини қайта кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади. Бундан фойдаланишни истаган тадбиркорлар агентликка ва унинг ҳудудий бошқармаларига, вилоятлардаги комиссияларга мурожаат қилишлари мумкин.
Шарҳлар