Таксичилар учун карантин талаблари кучайтирилди

Сешанба куни Коронавирусга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда коронавируснинг янги штаммлари тарқалишини тўхтатиш бўйича чоралар муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Газета” нашри ССВ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
 
Белгиланган талабларга жавоб берувчи йўналишсиз таксилар учун машиналарни ўзбек, рус ва инглиз тилларида “Хавфсиз такси” белгилари  билан бепул белгилашг тизими жорий этилади. Таксига қўйиладиган талаблар қуйидагича: ҳайдовчи юз ниқобини таққан бўлиши, автомобилда антисептик воситалар бўлиши, салон тоза ва дезинфекцияланган бўлиши зарур.

Шунингдек пойтахтдаги барча қурилиш объектларида қурувчилар ва ишчиларнинг вақтинчалик яшаш ва ишлаш жойларида санитария-эпидемиологик талабларга амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бош саҳифадаги фотосурат: Sputnik

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.