ТАҚИ кабинетларидан бирида шифт қулаб тушди

ТАҚИ кабинетларидан бирида шифт қулаб тушди

24 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент архитектура-қурилиш институти  (ТАҚИ) биносидаги кабинетлардан бирида қулаб тушган шифтни акс эттирувчи видеоёзув тарқалди.

Қурилиш вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, видеода бинонинг учинчи қаватидаги 310-аудитория кўрсатилган, у осилиб қолган шифт туфайли 2019 йил октябрь ойидан бери фойдаланилмайди. Жума куни юз берган зилзила чоғида шифтнинг 5 м кв майдони қулаб тушган.

Қулаш пайтида аудиторияда ҳеч ким бўлмаган, жабрланганлар йўқ, қайд этади Газета нашри вазирликка таянган ҳолда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.