Тошкент ахборот технологиялари университети филиалининг ходими пора олаётган шериги билан ушланди

Бош прокуратура маълумотига кўра, ТАТУнинг Самарқанд филиали бўлими бошлиғи ва унинг шериги самарқандлик фуқарога Қозоғистондаги институтлардан бирида ўқиётганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериш эвазига 3000 доллар олганида ушланган. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар беради.

Маълум бўлишича, фуқаро Б.Т. танишлари орқали фуқаро Ш. нинг укаси ва жиянига Қозоғистон Республикасидаги институтларнинг бирида 2020 йилнинг сентябрь ойидан ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бера олишини маълум қилади. У бунинг эвазига 4200 АҚШ долларни олганида қўлга тушган.

Унинг кўрсатувларига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи М. фуқаро Б.Т.дан 3000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Фотосурат: t.me/Department_uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.