Тошкент ҳайвонот боғининг директори: ҳайвонот боғи фойда келтира бошлаши билан компания уни давлатга қайтаради

Тошкент ҳайвонот боғининг директори: ҳайвонот боғи фойда келтира бошлаши билан компания уни давлатга қайтаради

Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш ишлари 2020 йилнинг иккинчи ярмида бошланиши мумкин. Бу ҳақда “Фергана” нашрига ҳайвонот боғининг директори Ялчин Якупов маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, боғ маъмурияти уни ёпишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 95% Falcon hunting solutions МЧЖга тегишли бўлган Wildlife Care компанияси ҳайвонот боғини ишончли бошқарувга олганди.
Журналистларнинг ҳайвонот боғини бошқаришга тендер ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, директор қуйидагиларни қайд этди:

— Бу ерда тасодиф ҳал қилувчи ролни ўйнади. Шу йил май ойида ҳайвонот боғимизга БААдаги “Ал-Айн” ҳайвонот боғининг раҳбарияти ташриф буюрганди. Ҳайвонот боғи эса Falcon hunting solutions МЧЖ билан аллақачон ҳамкорлик қилади. Мана энди ушбу компания раҳбарияти Тошкент ҳайвонот боғига инвестиция қилишдан манфаатдор эканини билдирмоқда, бунинг учун унга маҳаллий ишончли ҳамкор керак. Демак, араблар мазкур таклиф билан Тошкент ҳокимлигига чиққан ушбу компанияга ишонади. Беш миллион доллар – бу инвестицияларнинг бир қисми холос: яқин беш йил ичида тушадиган ҳайвонот боғининг барча даромади ҳам реконструкция ишларига инвестиция қилинади. Ҳайвонот боғи фойда келтира бошлаши билан компания уни давлатга қайтаради.

Ялчин Якупов ҳайвонот боғи кечки соат 11 гача ишлаш режимига ўтиши, ҳайвонлар сони ошиши ҳамда ҳайвонот боғидаги кузатув камералари сони 100 дан 250-300 гача кўпайиши ҳақидаги режаларини гапириб берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.