Тошкент ҳокимлиги: Бозорлар одатий режимда ишлайди

Тошкент ҳокимлиги: Бозорлар одатий режимда ишлайди

Пойтахтдаги барча бозорлар одатий режимда ишлайди. Бозорлар ёпилиши ҳақидаги тармоқда тарқалаётган миш-мишлар уйдирма бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев маълум қилди.  

Бундан олдин брифингда бош вазир Абдулла Арипов барча мактабгача, ўрта ва олий таълим муассасалари (ҳам давлат, ҳам хусусий) карантинга ёпилиши ҳақида эълон қилганди.

Шунингдек барча оммавий тадбирлар, шу жумладан спорт, маданий ва бошқа тадбирлар бекор қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.