Мамлакат бўйлаб 1200 та мактабда қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади

Мамлакат бўйлаб 1200 та мактабда қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондаги 1200 та мактабда қоғоз кундаликлар ва журналларни бекор қилиш режалаштирилган. Қоғоз ҳужжатлар айланмасига муқобил сифатида ўқув муассасаларида рақамли таълим платформасидан фойдаланилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Хабарга кўра, электрон кундалик Kundalik.com сайти орқали юритилади.  У TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда интернет-трафик сарфланмайди. Фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу таълим жараёнининг барча иштирокчилари ҳақидаги шахсий маълумотлар ишончли ҳимоя остида эканини билдиради.

Kundalik.com га обуна бўлиш баҳоси эса қоғоз кундаликнинг ўртача баҳосига тенг (бир йилга 10 минг сўм). Дастлабки ой давомида ота-оналар тизимдан синов тариқасида фойдаланиш имконияти мавжуд.

“Электрон журнал ўқитувчининг ишини енгиллаштиради ва вақтини тежаш имконини беради. Ўқитувчи тежалган вақтни ўқувчилар билан ижодий ишга ёки ўзининг касб маҳоратини оширишга сарфлаши мумкин. Ҳисоботлар автомат тарзда шаклланади, баҳолар журналга икки дақиқа ичида дарс пайтида киритилади. Шунингдек ота-онага ўқувчининг хулқи ҳақида ёзиш имконияти ҳам бор. Давоматни текшириш ва оғир қоғоз журналларни кўтариб юришга ёки ҳужжатни бошқа ўқитувчи бўшатиб беришини кутишга хожат йўқ”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.