Тошкент шаҳар ҳокими: Тошкент кўчаларидан 2500 га яқин бетон блок Сардоба тўғонини тиклашга жўнатилди

Тошкент шаҳар ҳокими: Тошкент кўчаларидан 2500 га яқин бетон блок Сардоба тўғонини тиклашга жўнатилди

Тошкент кўчаларидан 2500 тага яқин бетон блок Сардоба тўғонини тиклаш учун Сирдарё вилоятига жўнатилди. Бу ҳақда Kun.uz Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга таянган ҳолда хабар беради.

Ҳоким 2 май куни Сирдарё вилоятига жўнатилган гуманитар ёрдам автоколоннаси ташкилотчилари билан учрашувда шу ҳақда маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бетон блоклар тунда 120 та юк машинасида олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрта тонгда ўпирилиб тушган ва яқин-атрофда жойлашган аҳоли пунктларини сув босган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.