Тошкент шаҳар ҳокими журналистнинг баннерлар ноқонуний бузилаётгани ҳақидаги саволига жавоб бермади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги реклама конструкциялари демонтаж қилинаётгани тўғрисидаги саволни жавобсиз қолдирди, деб ёзади “Газета” нашри.

Воқеа сешанба куни шаҳар ҳокими «Беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасида ёшлар билан учрашган пайтда содир бўлган. Ёшлар билан 50 дақиқа атрофида давом этган учрашувдан сўнг, ҳоким йиғилишга бориш мақсадида ўзининг хизмат автомобили томон ҳаракатланган. Уни журналистлар йўл-йўлакай савол бериб, кузатиб боришган.
 
“Тошкент ҳокимидан «ҳеч қандай қарорсиз» реклама конструкциялари бузиб ташланаётгани ҳақида сўралганида, Ортиқхўжаев қадамини тезлаштирди”, – дейилади хабарда.
 
Аввалроқ биз Тошкент шаҳар ҳокимлиги таҳририятнинг шу ҳақдаги саволини жавобсиз қолдиргани ҳақида ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.