Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тошкентдаги сайлов участкаларида баённомаларнинг “қораламалари”ни текширишни бошлади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тошкентдаги сайлов участкаларида баённомаларнинг “қораламалари”ни текширишни бошлади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда Тошкентнинг Яшнабод туманидаги сайлов участкаларида баённомаларнинг “қораламалари”дан фойдаланиш борасида текшириш ишлари бошланганини маълум қилди, дея қайд этади Газета. Бу борадаги ёзишмалар скриншотлари ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан чоп этилди. У якшанба куни давомида Telegram-бот @saylov_2019bot орқали сайловлардаги қонунбузарликлар ҳақидаги хабарларни тўплаган.

Скриншотларда Қудрат Хусанов томонидан имзоланган хабарлар матни кўриниб турибди, уларда у овоз бериш ишлари якунланганидан кейин зудлик билан сайлов участкаларидан баённомаларнинг “қоралама” вариантларини олиб келишни топширган. “Қораламаларнинг нусхалари ҳам берилмасинми?” деган саволга у “ҳеч қандай ҳолатда” деган жавоб беради. Шунингдек ёзишмада “Ҳеч ким протоколини расмга олдирмасин” деган хабар ҳам бор.

Хушнудбек Худойбердиев ёзишмада туман кенгашларига депутатликка сайловларга доир баённомалар ҳақида сўз бораётганига аниқлик киритади.

Тошкент ҳокимлигининг хабарида ёзишма Яшнабод туман сайлов комиссиясининг Telegram-гуруҳида сайлов округларининг масъул шахслари учун олиб борилгани тан олинган.

Тезкор шакллантирилган ишчи гуруҳ туман ҳокимлигидаги вазиятни ўрганиб чиқди ва хабарлар муаллифи ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимлигининг кадрлар бўлими раҳбари Қудрат Хусанов эканини аниқлади.

«У ҳақиқатдан ҳам сайлов округларининг масъул ходимларидан кўрсатилган манзил бўйича баённомалар “қораламалар”ини олиб келишни талаб қилган», — дейилади хабарда.

Ҳозир қораламалардаги маълумотлар кузатув остида ўзгаришсиз асл нусхадаги баённомаларга кўчирилмоқда.

Хусанов ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ўрганилади, уларнинг сайловларга аралашуви тасдиқланган тақдирда, уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланади, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.