Тошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирди

Тез орада Тошкентда метронинг охирги бекатлари ёнида машиналар тўхтаб турадиган жойлар пайдо бўлади, деб ёзади “Спутник” нашри.
 

«Кўпгина мамлакатларда одамлар метрога шахсий автомобилида келади, уни метро ёнидаги парковкага қўяди ва йўлини жамоат транспортида давом эттиради. Бизда Тошкентда шунга ўхшаш тизимни ва “ушлаб олувчи” парковкаларни яратиш режалаштирилмоқда», – дейди Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бўлим бошлиғи Ахрорхўжа Тошхўжаев.

Айни пайтда республика пойтахтида 500 мингдан ортиқ шахсий автомобил рўйхатга олинган, жамоат транспортида эса ўртача 480 минг йўловчи ташилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.