Тошкент вилоят ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди

Рустам Холматов Тошкент вилоят ҳокими лавозимидан озод этилди, дейилади президент фармонида. Аввал Тошкент ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Даврон Ҳидоятов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

«Газета.uz» нашрининг ёзишича, 27 январь куни видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев  вилоят ҳокими ва вазирнинг ишдан бўшатилиши ҳақида гапирганди.

«Мен бир ҳафта ичида битта кадрлар ечимини эълон қиламан. Одам садоқатли, аммо уддалай олмаяпти, аравани тортолмаяпти», — дейди давлат раҳбари ҳоким ҳақида. Шавкат Мирзиёев “пойтахтда ўтириб, вилоятларда етарлича ишламаётган” вазирларни танқид қилди, кейин улардан бири ҳоким билан бирга ўз лавозимини тарк этишини қўшимча қилди.
 
«Икки киши (ҳоким ва вазир) кетади, виждонсизлар… Мен бош вазирга 10 та вазирни лавозимидан озод этишни топширгандим. Иккитасини бўшатдик, аммо бу етарли эмас», — дейди у.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.