Тошкент вилоятида 20 млн долларлик фармацевтика заводи қурилади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида фармацевтика заводи қурилади, уни барпо этишга 20 млн доллар йўналтирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Корхона Мисрнинг Solyphar компанияси иштирокида «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонасида очилади. Фармацевтика заводи иш бошлагач, унда вирусга қарши ва гормонал қаттиқ таблеткалар, желатинли капсулалар, дори кукунлари, жами 120 турдаги дори-дармонлар ишлаб чикарилиши кўзда тутилган.

“Лойиҳа доирасида 200 та янги иш ўрни яратилиб, унда асосан ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланади. Шу билан бирга, тиббиёт соҳасида қўлланиладиган зарур сифатли ва арзон дори-дармонлар маҳаллийлаштирилишига эришилади”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.