Тошкент вилоятида логистика марказларини барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда

Тошкент вилоятида логистика марказларини барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда

Юқоричирчиқ туманида «Greenfoodtrade» МЧЖ томонидан барпо этилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи маркази 2018 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.

Қирқ гектардан ортиқ майдонни эгаллаган мажмуада 5 кросс-докинг, гипермаркет, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш ва сақлаш омбори, 10 минг тонналик музлатгич, 150 ўринли меҳмонхона қурилади.

Шу ерда Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Қибрай туманидаги Агрологистика маркази мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш, иссиқхона, музлатгич, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ўз ичига олади. 2018 йилнинг биринчи ярмида ишга тушириладиган марказда 500 га яқин иш ўрни яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.